Бош саҳифа
Умумий ҳукмлар
Бошқарув низоми
Халифа
Тафвиз муовини
Танфиз муовини
Жиҳод амири
Қўшин
Қазо (Қозилик)
Волийлар
Идорий жиҳоз
Уммат мажлиси
Ижтимоий низом
Иқтисодий низом
Таълим сиёсати
Ташқи сиёсат

119-модда - Иқтисод сиёсати эҳтиёжларни қондиришга эътибор қаратади

Иқтисод сиёсати эҳтиёжларни қондиришга эътибор берилган вақтда жамият қандай бўлиши лозимлигига эътиборни қаратишдан иборат. Жамиятнинг қандай бўлиши лозимлиги эҳтиёжларни қондириш учун асос қилиб олинади.

Иқтисодий низом

120-модда

Иқтисодий муаммо раийятнинг ҳар бир шахсига бойлик ва манфаатларни тақсимлаб беришдан ҳамда бойлик ва манфаатларни қўлга киритиш ва улар учун ҳаракат қилишга имконият яратиб бериш орқали шахсларга бойлик ва манфаатлардан фойдаланиш имконини яратиб беришдан иборат.

Иқтисодий низом

121-модда

Шахсларнинг ҳар бири учун асосий эҳтиёжларни тўла қондириш кафолатланиши ҳамда камолий эҳтиёжларни иложи борича энг юқори даражада қондириш имконияти таъминланиши вожибдир.

Иқтисодий низом

122-модда

Мулк ёлғиз Оллоҳникидир. Оллоҳ инсонни мулкни тасарруф этишда Ўзининг халифаси деб эълон қилди. Мана шу умумий ваколат билан инсон мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Оллоҳ инсонга мулкни қўлга киритишга изн берди. Мана шу махсус изн билан инсон амалда мулкнинг эгасига айланди.

Иқтисодий низом

123-модда

Мулк уч турли бўлади: Хусусий мулк, умумий мулк ва давлат мулки.

Иқтисодий низом

124-модда

Хусусий мулк айн (мавжуд нарса) ёки манфаат билан белгиланган шаръий ҳукм бўлиб, бу ҳукм хусусий мулк эгасига ўша нарсадан фойдаланиш ва унинг ўрнига эваз олиш имконияти яратилишини тақозо этади.

Иқтисодий низом

125-модда

Умумий мулк жамоатга айндан муштарак фойдаланишга Шореъ томонидан берилган изндир.

Иқтисодий низом

126-модда

Сарф қилиниши халифанинг раъйи ва ижтиҳодига боғлиқ бўлган ҳар қандай мол - солиқ, жизя, хирож каби - давлат мулки деб ҳисобланади.

Иқтисодий низом

127-модда

Кўчма ва кўчмас мулкдаги хусусий мулкчилик қуйидаги беш шаръий сабаб билан чекланган:

а) Меҳнат.
б) Мерос.
в) Яшаш учун молга бўлган эҳтиёж.
г) Давлат ўз молидан раийятга бериши.
д) Шахслар мол ёки куч сарфламай оладиган моллар.

Иқтисодий низом

128-модда

Мулкни тасарруф қилиш - хоҳ уни сарф қилиш билан, хоҳ кўпайтириш билан бўлсин - Шореънинг изни билан чеклангандир. Исрофгарчилик, маишатпарастлик ва зиқналик ман қилинади. Капиталистик ширкатлар, кооператив жамиятлар ва бошқа шариатга зид бўлган муомалалар ман этилади. Судхўрлик, ҳаддан ташқари баланд нарх қўйиш, иҳтикор (монополия), қимор ва шунга ўхшаш ишлар тақиқланади.

Иқтисодий низом

129-модда

Аҳолиси ўз ихтиёри билан Исломга кирган ерлар ва Арабистон ярим оролининг ерлари ушрий ерлар ҳисобланади. Арабистон ярим оролидан ташқари уруш ёки сулҳ билан фатҳ қилинган ерлар хирожий ерлардир. Ушрий ерларнинг ўзига ҳам, манфаатига ҳам шахслар эгалик қиладилар. Аммо хирожий ерлар давлат мулки ҳисобланиб, шахслар фақат уларнинг манфаатига эгалик қиладилар. Ҳар бир шахс ушрий ерларнинг ўзини ва хирожий ерларнинг манфаатини шаръий битимлар билан алмаштириш ҳуқуқига эга. Ерлар ҳам бошқа мол-мулклар каби мерос қилиб олинади.

Иқтисодий низом

130-модда

Қўриқ ерлар ишлов бериш ва атрофини ўраб олиш билан мулк қилиб олинади. Бошқа ерлар эса фақат шаръий сабаблар - мерос, сотиб олиш, давлат ажратиб бериши билан мулкка айланади.

Иқтисодий низом

131-модда

Ерни - хирожий ёки ушрий бўлса ҳам - деҳқончилик учун ижарага бериш, шунингдек музораа (экинга шерик бўлиб, ерини бошқага бериш) ҳам ман қилинади. Аммо мусоқот жоиздир.

Иқтисодий низом

132-модда

Ерга эга бўлган ҳар бир одам ундан фойдаланиши керак. Муҳтож одамга ердан фойдаланиш имконини берадиган воситалар Байтулмолдан берилади. Уч йилгача ерини ишлатмасдан ташлаб қўйган ҳар қандай одамдан ер тортиб олинади ва бошқага берилади.

Иқтисодий низом

133-модда

Умумий мулк уч нарсада намоён бўлади:

а) Жамоанинг заруратлари деб ҳисобланадиган барча нарсалар: шаҳарнинг кўча ва хиёбонлари каби.

б) Битмас-туганмас конлар: нефт конлари каби.

в) Табиати шахсни унга эгалик қилишдан ман қиладиган нарсалар: дарёлар кабилар.

Иқтисодий низом

134-модда

Корхона - моҳиятига кўра - хусусий мулк ҳисобланади. Лекин у ишлаб чиқарадиган маҳсулотининг ҳукмини олади. Агар маҳсулот хусусий мулк ҳисобланса, корхона ҳам хусусий мулк бўлади: тўқимачилик корхоналари каби. Агар маҳсулот умумий мулкдан бўлса, корхона ҳам умумий мулк ҳисобланади: темир ишлаб чиқариш корхоналари каби.

Иқтисодий низом

135-модда

Давлат хусусий мулкни умумий мулкка айлантириши мумкин эмас. Чунки умумий мулк - давлатнинг раъйига қараб эмас, балки мулкнинг моҳияти ва сифатида ўз ифодасини топади.

Иқтисодий низом

136-модда

Умматнинг ҳар бир вакили умумий мулкчилик доирасига кирадиган барча бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Давлат бирор шахсга умумий мулкка эгалик қилишга ёки уни ўз фойдасига бўйсундириш (эксплуатация)га рухсат бериб, раийятни ундан маҳрум қилиши мутлақо мумкин эмас.

Иқтисодий низом

137-модда

Давлат раийятнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда, қўриқ ерлардан ёки умумий мулк ҳисобланган нарсалардан ўз ҳимоясига олиб қўйиши жоиз.

Иқтисодий низом

138-модда

Бойлик жамғариш - гарчи закоти берилса ҳам - ман қилинади.

Иқтисодий низом

139-модда

Закот мусулмонлардан йиғиб олинади. Закот шариат белгилаб берган мулклардан - пул, тижорат воситалари, чорва ва донлардан - олинади. Шариатда кўрсатилмаганларидан олинмайди. Закот - балоғат ёшига етган, ақлан соғлом, мукаллаф ёки гўдак ва мажнун бўлган ғайримукаллаф бўлишидан қатъий назар - ҳар бир мулк эгасидан олинади. Олинган моллар Байтулмолнинг алоҳида бўлимига қўйилади ва Қуръони Каримда зикр қилинган саккиз тоифанинг бир ёки бир нечасига сарфланади.

Иқтисодий низом

140-модда

Жизя зиммийлардан йиғиб олинади. Агар тўлашга қодир бўлсалар, балоғатга етган эркаклардан олинади. Аёллар ва болалардан олинмайди.

Иқтисодий низом

141-модда

Хирож хирожий ерлардан имкониятига қараб йиғиб олинади. Ушрий ерлардан эса амалда битган ҳосилдан закот (ушр) олинади.

Иқтисодий низом

142-модда

Мусулмонлардан Байтулмолнинг харажатларини қоплаш учун шариат ижозат берган солиқлар йиғиб олинади. Шу шарт биланки, солиқлар мулк эгасининг одатий эҳтиёжларидан ортган мол-мулк ҳисобидан олинади ҳамда давлат эҳтиёжларини қоплашга етарли бўлиши риоя қилинади (ғайри мусулмонлардан солиқ мутлақо олинмайди. Улардан фақат жизя олинади).

Иқтисодий низом

143-модда

Шариат умматга вожиб қилган ҳар қандай амални бажариш учун Байтулмолда маблағ мавжуд бўлмаса, масъулият уммат зиммасига ўтади. Бундай ҳолда давлат солиқ солиш орқали бу маблағни умматдан йиғиб олиш ҳуқуқига эга. Шариат умматга вожиб қилмаган амаллар учун эса давлат ҳеч қандай солиқ солиши жоиз эмас. Давлат маҳкама ва идораларнинг таъминоти учун ёки бирор манфаатни адо қилиш учун тўлов солиқлари олиши жоиз эмас.

Иқтисодий низом

144-модда

Давлат бюджетининг шаръий ҳукмлар тасдиқлаган доимий қисмлари мавжуд. Лекин бюджетнинг муайян бўлимлари, ҳар бир бўлимга ажратиладиган маблағлар ва бу маблағларни ҳар бир бўлимда қайси ишларга ихтисослаштириш халифанинг раъйи ва ижтиҳодига ҳавола қилинади.

Иқтисодий низом

145-модда

Байтулмолниннг доимий киримлари: фай (душмандан жангсиз олинган ўлжалар)нинг ҳаммаси, жизя, хирож, рикоз (фатҳ қилингунга қадар яшириб қўйилган топилма бойликлар)нинг бешдан бири ва закот. Бу маблағлар уларга эҳтиёж бўлмаса ҳам ҳамиша олинади.

Иқтисодий низом

146-модда

Байтулмолнинг доимий киримлари давлат харажатларини қоплашга кифоя қилмаса, давлат мусулмонлардан солиқ олишга ҳақлидир. Солиқлар фақат қуйидаги ишлар учун олиниши шарт:

а) Фақирлар, мискинлар, мусофирларга ҳамда жиҳод фарзини бажаришга байтулмолдан сарф қилиш вожиб бўлган харажатларни қоплаш учун.

б) Байтулмолдан тўлов тариқасида берилиши вожиб бўлган харажатларни қоплаш учун: хизматчиларнинг маошлари, қўшин таъминоти, ҳокимларга ажратиладиган нафақалар.

Иқтисодий низом

146-модда

в) Умумий манфаат ва қулайликлар яратиш тариқасида Байтул-молдан бадалсиз берилиши вожиб бўлган харажатларни қоплаш учун: йўллар қуриш, сув билан таъминлаш, масжид, мадраса ва шифохоналар қуриш каби.

г) Раийят очарчилик, сув тошқинлари ва зилзилалар каби офатларга дучор бўлган вақтда Байтулмолдан зарурат юзасидан берилиши вожиб бўлган харажатларни қоплаш учун.

Иқтисодий низом

147-модда

Мамлакат чегараларидаги божхоналардан олинадиган, умумий мулк ёки давлат мулкидан ҳосил бўладиган ва меросхўрсиз мерос қоладиган маблағлар ва муртадларнинг мол-мулки Байтулмолнинг киримларидан ҳисобланади.

Иқтисодий низом

148-модда

Байтулмолнинг харажатлари қуйидаги олти ўринга тақсимланади:

а) Закот молларини олишга ҳақдор бўлган саккиз тоифага закот қисмидан сарф қилинади (агар закот қисмида маблағ бўлмаса, уларга ҳеч нарса сарф қилинмайди).

б) Фақирлар, мискинлар, мусофирлар, жиҳод ва қарздорларга - агар закот қисмида маблағ бўлмаса - Байтулмолнинг доимий киримларидан сарф қилинади. Агар Байтулмолнинг доимий киримларида ҳам маблағ бўлмаса, бу ҳолда фақирлар, мискинлар, мусофирлар ва жиҳод харажатларини қоплаш учун солиқлар йиғиб олинади, аммо қарздорларга улардан сарф қилинмайди. Агар фасод хавфи юзага келса, бу харажатларни қоплаш учун қарз олинади.

Иқтисодий низом

148-модда

в) Хизматчилар, ҳокимлар ва аскарлар каби давлат учун хизмат қилаётган шахсларга ҳам Байтулмолдан сарф қилинади. Агар Байтулмолдаги маблағ кифоя қилмаса, бу харажатларни қоплаш учун дарҳол солиқлар солинади. Агар фасод хавфи юзага келса, бу харажатларни қоплаш учун қарз олинади.

г) Йўллар, масжидлар, мадрасалар ва шифохоналар қуриш каби асосий умумманфаатлар ва қулайликлар учун ҳам Байтулмолдан сарф қилинади. Агар Байтулмолдаги маблағ етмаса, бу харажатларни қоплаш учун дарҳол солиқлар солинади.

д) Камолий умумманфаатлар ва қулайликлар учун Байтулмолдан сарф қилинади. Агар Байтулмолда маблағ етмаса, уларга ҳеч нарса сарфланмайди, кейинга қолдирилади.

е) Зилзила ва сув тошқинлари каби офатларга ҳам Байтулмолдан сарф қилинади. Агар маблағ бўлмаса, бу харажатларни қоплаш учун дарҳол қарз олинади. Сўнг бу қарз йиғиладиган солиқлар ҳисобидан тўланади.

Иқтисодий низом

149-модда

Давлат ҳар бир фуқарони иш билан таъминлаш кафолатини олади.

Иқтисодий низом

150-модда

Ширкатлар ва шахсларнинг қўл остидаги хизматчилари ҳам давлат хизматчилари эга бўлган барча ҳуқуқ ва бурчларга эгадирлар. Ҳақ эвазига меҳнат қилувчи ҳар бир шахс - ишнинг ёки ишчининг туридан қатъий назар хизматчидир. Агар ишчи ва ёлловчи шахс иш ҳақи устида келиша олмай қолсалар, ажрул-мисл (айни шу амалга ўхшаш иш учун тўланадиган иш ҳақи)га қараб ҳукм қилинади, бошқа ишларда келиша олмасалар, шариат аҳкомларига мувофиқ ижара битимига қараб ҳукм чиқарилади.

Иқтисодий низом

151-модда

Иш ҳақи ишдан ёки ишчининг ўзидан келадиган фойдага қараб белгиланиши мумкин. Ишчининг маълумоти ёки илмий даражасига қараб белгиланмайди. Хизматчилар учун қўшимча мукофотлар бўлмайди, балки улар - иш ёки ишчининг ўзига қараб белгиланишидан қатъий назар - ўзларининг иш ҳақларини тўлиқ оладилар.

Иқтисодий низом

152-модда

Ҳеч қандай маблағга эга бўлмаган, ишсиз ва қарайдиган яқинлари бўлмаган шахсларни давлат таъминлайди. Ожиз ва ногиронларни ўз қарамоғига олади.

Иқтисодий низом

153-модда

Давлат бойликларнинг раийят ўртасида баробар айланиб туришига жиддий эътибор беради, фақат бир гуруҳ қўлига ўтиб қолишига йўл қўймайди.

Иқтисодий низом

154-модда

Давлат раийятдаги ҳар бир шахсга камолий эҳтиёжларини қондириш имкониятларини яратиб бериш ҳамда жамиятдаги мувозанатни сақлаш муаммосини қуйидагича ҳал қилади:

а) Давлат Байтулмолдаги кўчма ва кўчмас мулклар, ўлжалар ва шу кабилардан беради.

б) Етарли ерга эга бўлмаган шахсларга обод қилинган ва қилинмаган ерлардан ажратиб беради. Аммо ери бўла туриб, ундан фойдаланмаётган шахсларга бермайди. Деҳқончилик қилишдан ожиз бўлган шахсларга бу имкониятга эга бўлиши учун маблағ ажратади.

в) Қарз тўлашдан ожиз бўлган шахсларнинг қарзларини закот, ўлжа ва шу кабилар ҳисобидан тўлайди.

Иқтисодий низом

155-модда

Давлат ҳосилдорликнинг энг юқори даражасида ердан фойдаланишни амалга оширадиган деҳқончилик сиёсати талабларига мувофиқ деҳқончилик ишлари ва маҳсулотларини назорат қилиб туради.

Иқтисодий низом

156-модда

Давлат барча саноат соҳаларини назоратига олади, умумий мулк таркибига кирадиган саноат соҳаларига бевосита мутасаддийлик қилади.

Иқтисодий низом

157-модда

Ташқи савдо алоқаларида товар ишлаб чиқарилган жойга қараб эмас, балки савдогарнинг фуқаролигига қараб муомала қилинади. Бинобарин, биз билан уруш ҳолатида бўлган давлат савдогарларига бизнинг юртимизда фаолият олиб боришга рухсат берилмайди, фақат савдогар ёки мол учун махсус изн билан рухсат берилади. Биз билан битим тузган давлатларнинг савдогарларига ўртадаги битим шартларига қараб муомала қилинади. Ислом Давлатининг фуқароси бўлган савдогарларга мамлакат муҳтож бўлган нарсалар ва душманни ҳарбий, саноий ва иқтисодий жиҳатдан кучайтирадиган нарсаларни ташқарига олиб чиқишга рухсат берилмайди, аммо бу савдогарлар ўзлари эга бўлган ҳар қандай молни олиб кириши тақиқланмайди. Исроил каби биз билан амалда уруш ҳолатида турган давлат бундан мустаснодир. Бундай давлатлар тижорий ёки ҳар қандай бошқа алоқаларда амалда дорул-ҳарб (уруш диёри) ҳукмида бўлади.

Иқтисодий низом

158-модда

Раийятнинг барча шахслари ҳаётнинг ҳамма соҳаларига тааллуқли бўлган илмий лабораториялар очиш ҳуқуқига эгадирлар. Аслида бундай лабораторияларни очиш давлатнинг вазифасидир.

Иқтисодий низом

159-модда

Уммат ёки давлатга зарар келтирадиган моддалар ишлаб чиқарувчи лабораторияларга шахсларнинг эгалик қилиши ман қилинади.

Иқтисодий низом

160-модда

Давлат барча учун бепул тиббий хизматни таъминлайди, лекин шифокорларни ёллаш ва дори-дармон савдосини ман қилмайди.

Иқтисодий низом

161-модда

Мамлакатга ажнабий маблағларини олиб кириш ва уларни инвестиция қилиш, шунингдек ҳар қандай ажнабийга имтиёз бериш ман этилади.

Иқтисодий низом

162-модда

Давлат ўзига хос, ҳар қандай ташқи таъсирдан мустақил бўлган пул чиқаради. Бу пул ҳеч қандай ажнабий пулларга боғлиқ бўлмаслиги лозим.

Иқтисодий низом

163-модда

Давлатнинг пуллари зарб қилинган ёки зарб қилинмаган ҳолдаги олтин ва кумушдан иборатдир. Давлатнинг олтин ва кумушдан бошқа пули бўлиши мумкин эмас. Давлат олтин ва кумуш ўрнига бошқа моддадан пул чиқариши мумкин, шу шарт биланки, давлат хазинасида ўша пул баробарида олтин ва кумуш бўлиши керак. Яъни давлат мис, бронза, қоғоз ёки бошқа моддалардан пул чиқариб, агар бу пулнинг олтин ва кумушдан тўлиқ муқобили бўлса, уни ўз номидан зарб қилиши мумкин.

Иқтисодий низом

164-модда

Давлатнинг ўз валютасини айирбошлаши мумкин бўлганидек, бу валюта билан бошқа давлатлар валюталарини ўзаро айирбошлаши ҳам жоиздир. Валюталар жинси турлича бўлса, айирбошлашда бирининг қиймати иккинчисиникидан ортиқча бўлиши мумкин, уларни айирбошлаш қўлдан-қўлга ўтиш шарти билан жоиздир. Насия бўлиши эса дуруст эмас. Валюта жинслари турлича бўлса, айирбошлаш нархини ҳеч бир қайдсиз ўзгартиришга рухсат этилади. Раийятдаги ҳар бир шахс ичкаридан ҳам, ташқаридан ҳам хоҳлаган валютани ва бу валюта эвазига, ҳеч қандай рухсатга муҳтож бўлмаган ҳолда, ҳар қандай валюта ва бошқа буюмларни сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Иқтисодий низом

Юқорига
Юқорига
Юқорига