Бош саҳифа
Умумий ҳукмлар
Бошқарув низоми
Халифа
Тафвиз муовини
Танфиз муовини
Жиҳод амири
Қўшин
Қазо (Қозилик)
Волийлар
Идорий жиҳоз
Уммат мажлиси
Ижтимоий низом
Иқтисодий низом
Таълим сиёсати
Ташқи сиёсат

56-модда - Жиҳод мусулмонларга фарздир

Жиҳод мусулмонларга фарздир. Ҳарбий таълим мажбурий бўлиб, 15 ёшга етган ҳар бир мусулмон эркак жиҳодга тайёрланиши учун ҳарбий таълим олиши фарздир. Аммо ҳарбий хизмат фарзи кифоядир.

Қўшин

57-модда

Қўшин икки қисмдан иборат:

1) Эҳтиётий (захира) қисм. Бу қисм қурол кўтаришга қодир бўлган барча мусулмонлардан иборат.

2) Ҳарбий хизматдаги доимий қисм. Улар учун хизматчилар каби давлат бюджетидан маош тайинланади.

Қўшин

58-модда

Қуролли кучлар яхлит куч бўлиб, қўшинни ташкил қилади. Ундан алоҳида бўлинма танлаб олиниб, ўзига хос услубда тартиблаштирилади ва унга муайян сақофат берилади. Бу бўлинмалар шуртадир.

Қўшин

59-модда

Тузумни ҳимоя қилиш, ички хавфсизликни таъминлаш ва ижроий жиҳатларнинг барчасини бажариш шуртага топширилади.

Қўшин

60-модда

Қўшин учун амирлар байроғи (ливо) ва қўшин байроқлари (роя) тайинланади. Халифа қўшин қўмондони этиб тайинлаган шахсга шахсан ўзи амир байроғини топширади. Қўшин байроқларини эса байроқдор амирлар тақдим этадилар.

Қўшин

61-модда

Халифа қўшиннинг бош қўмондонидир. У штаб бошлиғини, ҳар бир байроқ (ливо) учун амирни ва ҳар бир бўлинма учун бошлиқни тайинлайди. Аммо қўшиндаги бошқа мартабаларни қўшин бошлиқлари ва байроқдор амирлар тайинлайдилар. Штабларга бирор шахсни тайинлаш унинг ҳарбий билими даражасига қараб бўлади ва уни штаб бошлиғи тайинлайди.

Қўшин

62-модда

Қўшиннинг ҳаммаси яхлит бўлиб, махсус қароргоҳларга жойлаштирилади. Бу қароргоҳларнинг баъзилари турли вилоятларга ва баъзилари стратегик нуқталарга жойлаштирилади. Баъзи қароргоҳлар эса доимий кўчиб юрадиган тезкор гуруҳлардан иборат бўлиб, зарба берувчи кучлар ҳисобланади. Бу қароргоҳлар бир неча мажмуалар таркибида тартиблаштирилади. Ҳар бир мажмуа қўшин номи билан аталиб, рақамланади, масалан, биринчи қўшин, учинчи қўшин ёки вилоят ё амола номи билан аталади.

Қўшин

63-модда

Қўшинда олий ҳарбий таълим тўлиқ берилиши, қўшиннинг фикрий савияси имкони борича юксалтирилиши ҳамда қўшиндаги ҳар бир шахс - умумий шаклда бўлса ҳам - унда Исломий онг пайдо бўлиши имконини берадиган Ислом сақофати билан бойитиб борилиши шарт.

Қўшин

64-модда

Ҳар бир қароргоҳда етарли миқдорда олий ҳарбий билимга, ҳарбий тактика ва уруш олиб боришда тажрибага эга штабларнинг мавжуд бўлиши ва бу штаблар қўшинда умумий тарзда имкон қадар тўлиқ шакллантирилиши вожиб.

Қўшин

65-модда

Қўшин Исломий қўшин сифатида ўз вазифасини бажаришга имконият берадиган даражада қурол-яроқ, ўқ-дори, техника, зарур воситаларга эга бўлиши шарт.

Қўшин

Юқорига
Юқорига
Юқорига