Бош саҳифа
Умумий ҳукмлар
Бошқарув низоми
Халифа
Тафвиз муовини
Танфиз муовини
Жиҳод амири
Қўшин
Қазо (Қозилик)
Волийлар
Идорий жиҳоз
Уммат мажлиси
Ижтимоий низом
Иқтисодий низом
Таълим сиёсати
Ташқи сиёсат

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ

Бу Халифалик давлати дустури лойиҳаси бўлиб, биз уни - Халифалик давлатини қайта тиклаш ва Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм юритишни ҳаётга қайтариш учун ҳаракат қилаётган - мусулмонлар эътиборига ҳавола қилмоқдамиз. Тоинки улар Исломий давлат воқелигини, шаклини, низомларини ҳамда бу давлат татбиқ этадиган Ислом низомлари ва ҳукмларини аниқ-тиниқ тасаввур қила олсинлар.

Бу дустур Исломий ақидадан балқиб чиққан ва далилнинг қувватига қараб шаръий ҳукмлардан олинган Исломий дустурдир.

Уни олишда Аллоҳнинг Китобига, Расулининг суннатига ва шу иккиси асосидаги саҳобалар ижмоси ва қиёсга таянилди.

У соф Исломий дустур бўлиб, унда ғайриисломий ҳеч нарса йўқ. У бир муайян мамлакат ёки бир муайян юртга хослаб ишлаб чиқилган дустур эмас.

Аксинча у нафақат Исломий оламдаги, балки Халифалик давлати Исломни нур ва ҳидоят рисолати сифатида бутун оламга кўтариб чиқади ва олам ишларини ғамхўрлик билан бошқаришга, оламни ўз бағрига олишга ва унда Ислом ҳукмларини татбиқ этишга ҳаракат қилади, деган эътиборда бутун оламдаги Халифалик давлати учун ишлаб чиқилган дустурдир.

Ҳизб ут-Таҳрир бу лойиҳани мусулмонларга тақдим этар экан, Аллоҳдан уларни азизу мукаррам қилишини ва мўминларнинг бу лойиҳа Халифалик давлатининг дустури қилиб қўйилиши учун тўғри йўлдаги Халифаликни тиклаш ва Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм юритишни ҳаёт майдонида қайтариш борасидаги саъйи ҳаракатлари самараси ўлароқ уларни тезроқ ғояга етказишини сўраб қолади. Бу Аллоҳга ҳечам қийин эмас.

Юқорига
Юқорига
Юқорига