Бошқарув низоми яхлит бирлик низомидир. Бирлашган (иттифоқ) низоми эмас.
Бошқарув марказийдир, идорий (административ) ишлар эса марказий эмас.
Ҳокимлар (ҳукм юритувчилар) тўрттадир: халифа, тафвиз муовини, волий ва омил. Булардан бошқалар ҳоким эмас, балки масъул шахслар деб эътибор қилинади.
Ҳокимиятга ёки ҳукмга тааллуқли ҳар қандай амалга фақат ҳур (қул эмас), болиғ, оқил, одил (адолатли), қодир эркак кишигина мутасаддий бўлади. Бундан ташқари унинг мусулмон бўлиши ҳам шартдир.
Ҳокимларни муҳосаба қилиш мусулмонларнинг ҳуқуқи ва улар учун фарзи кифоядир. Фуқаролар орасидаги ғайримусулмонлар эса ҳокимларнинг зулмидан ва уларга Ислом аҳкомларини ёмон татбиқ қилинаётганидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Мусулмонлар ҳокимларни муҳосаба қилиш ёки уммат орқали ҳокимиятни қўлга олиш учун сиёсий ҳизблар ташкил қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Шу шарт биланки, ушбу ҳизбларнинг асоси Ислом ақидаси, табанний қилган аҳкомлари эса, шаръий аҳкомлардан иборат бўлмоғи лозим. Ҳизб ташкил этишга ҳеч қандай рухсатнинг ҳожати йўқ. Исломдан бошқа асосга қурилган ҳар қандай гуруҳ тақиқланади.
Бошқарув низоми тўрт қоида асосига қурилади:
1-Хўжайинлик шариатнинг ҳуқуқи, халқники эмас.
2-Ҳукм юритиш умматнинг ҳуқуқи.
3-Битта халифа сайлаш мусулмонлар устидаги фарз.
4-Шариат аҳкомларини табанний қилиш фақат халифанинг
ҳуқуқидир. Фақат угина дустур ва бошқа қонунларни йўлга қўяди.
Давлат жиҳози саккизта рукн устига қурилади:
1-Халифа.
2-Тафвиз муовини.
3-Танфиз муовини.
4-Жиҳод амири.
5-Қазо (қозилик).
6-Волийлар.
7-Идорий жиҳоз.
8-Уммат мажлиси.