Ислом давлати ҳукм юритаётган ўлка ваҳдат (бирлик)ларга бўлинади ва ҳар бир ваҳдат вилоят деб номланади. Ўз навбатида ҳар бир вилоят ҳам ваҳдатларга бўлинади ва улар амола деб номланади. Вилоятга мутасаддий бўлган шахс волий ёки амир, амолага мутасаддий бўлган шахс омил ёки ҳоким деб номланади.
Волийлар халифа томонидан тайинланади. Омиллар халифа томонидан ва халифа тайин этиш ҳуқуқини берган волий тарафидан тайинланади. Муовинларга қўйилган шартлар волий ва омилларга ҳам қўйилади, яъни улар эркак киши, ҳур, мусулмон, балоғат ёшига етган, ақлан соғлом, адолатли ва топширилган ишларга лаёқатли бўлишлари шарт. Улар тақволи ва кучли кишилардан танлаб олинади.
Волий ўз вилоятида халифанинг ноиби сифатида ҳукм юритиш ва идораларнинг ишларини назорат қилиш ҳуқуқига эга. У ўз вилоятидаги аҳоли устидан ҳукм юритади ҳамда молия, қазо ва қўшиндан ташқари вилоятига алоқали барча ишларни кўриб чиқади. Бироқ, шурта идорий жиҳатдан эмас, балки фақат ижро этиш жиҳатидан унинг қўл остида бўлади.
Волий амирлиги тақозо этган ҳуқуқларга асосланиб қилган ишларидан халифани хабардор этиши вожиб эмас, лекин ихтиёрий равишда хабар бериб туриши мумкин. Агар аввал учратилмаган бир ҳодиса рўй берса, уни халифани хабардор қилгунга қадар кечиктириб туради, сўнг унинг буйруғи билан иш кўради. Агар кутиш сабабли бузилишидан қўрқса, у ишни амалга оширади. Сўнг халифага бу ишни амалга оширгани ва уни хабардор қилмаганининг сабабини билдириши вожиб
Ҳар бир вилоятда ўз аҳолиси орасидан сайланган мажлис бўлиб, унга волий раислик қилади. Бу мажлис ҳукм юритиш ишларида эмас, балки идорий ишларда раъй билдириш ҳуқуқига эга. Мажлиснинг раъйи волий учун мажбурий эмас.
Вилоятга бир шахснинг волийлик қилиш муддати чўзилиб кетмаслиги керак. Волийнинг вилоятда мустаҳкам ўрнашиб олаётгани ёки одамлар унга меҳр қўяётгани сезилса, бу ҳолда у волийликдан озод қилинади.
Волий бир вилоятдан бошқа вилоятга кўчирилмайди, чунки унинг волийлиги умумий назар ва муайян макондадир. Балки волий ишдан бўшатилиб, (бошқа вилоятга) қайтадан тайинланади.
Агар халифа волийни ишдан четлатишни лозим топса, ёки Уммат мажлиси бирор сабабга кўра ёки ҳеч қандай сабабсиз ундан норози эканлигини билдирса, ёки вилоятидаги аҳолининг кўп қисми ундан норозилигини изҳор қилса, волий ишдан четлатилади. Уни ишдан четлатиш фақат халифа томонидан амалга оширилади.
Волийларнинг ишларини текшириб туриш, уларни қаттиқ назорат қилиш, уларнинг аҳволини аниқлагани ва фаолиятини текширгани ўз тарафидан ноиблар тайин қилиш, уларнинг ҳаммасини ёки бир қисмини вақти-вақти билан жамлаб туриш, раийятнинг улар устидан қилаётган шикоятарига қулоқ солиш - халифанинг вазифасидир.