Бош саҳифа
Умумий ҳукмлар
Бошқарув низоми
Халифа
Тафвиз муовини
Танфиз муовини
Жиҳод амири
Қўшин
Қазо (Қозилик)
Волийлар
Идорий жиҳоз
Уммат мажлиси
Ижтимоий низом
Иқтисодий низом
Таълим сиёсати
Ташқи сиёсат

165-модда - Таълим дастурининг асоси Ислом ақидаси бўлиши шарт

Таълим дастурининг асоси Ислом ақидаси бўлиши шарт. Ўқиш моддалари ва ўқитиш йўллари таълимнинг ушбу асосидан четлашишига йўл қўймайдиган тарзда ишлаб чиқилади.

Таълим сиёсати

166-модда

Таълим сиёсати исломий фикр ва исломий туйғуларни шакллантиришдан иборат бўлиб, ўқиш моддаларининг барчаси мана шу сиёсат асосида ишлаб чиқилади.

Таълим сиёсати

167-модда

Таълимдан кўзланган ғоя исломий шахсни шакллантириш ва одамларни ҳаётнинг барча соҳаларига тааллуқли бўлган илм ва маорифлар билан бойитишдир. Таълим йўллари мана шу ғояни юзага чиқарадиган равишда белгиланади. Бу ғояга олиб бормайдиган ҳар қандай йўллар ман қилинади.

Таълим сиёсати

168-модда

Исломий билимлар ва араб тилига ажратилган ҳафталик дарслар миқдори сон жиҳатидан ҳам, вақт жиҳатидан ҳам бошқа билимларга ажратилган дарслар миқдорига тенг бўлиши шарт.

Таълим сиёсати

169-модда

Таълимда тажрибий билимлар ва шу туркумга кирувчи математика билан сақофий билимлар ўртасидаги фарқ ҳисобга олиниши керак. Тажрибий ва шу туркумга кирувчи билимлар эҳтиёжга қараб ўрганилади, таълим босқичларининг бирортасига чеклаб қўйилмайди. Сақофий билимлар эса олий босқичдан олдинги (биринчи) босқичларда Ислом фикрлари ва ҳукмларига зид бўлмаган муайян сиёсатга қараб олинади. Аммо олий босқичда таълим сиёсати ва ғоясидан четга чиқмаслик шарти билан илм сифатида олинади.

Таълим сиёсати

170-модда

Таълимнинг барча босқичларида Ислом сақофати ўргатилиши шарт. Олий босқичда эса тиббиёт, жуғрофия, табиат ва шу каби билимлар ихтисослаштирилгани каби исломий маорифнинг барча турлари учун ҳам куллиётлар ихтисослаштирилади.

Таълим сиёсати

171-модда

Фан ва саноатлар - савдо-тижорат, денгизчилик ва деҳқончилик каби, бир жиҳатдан билимлар туркумига қўшилиб, ҳеч қандай қайд ва шартларсиз олинаверади. Мусаввирлик ва ҳайкалтарошлик кабилари эса ўзига хос нуқтаи назар билан таъсирланган вақтда сақофат туркумига қўшилиб, агар Ислом нуқтаи назарига зид бўлса, олинмайди.

Таълим сиёсати

172-модда

Таълим дастури ягона бўлади. Давлат белгилаган дастурдан бошқа ҳеч қандай дастурга рухсат берилмайди. Давлат дастурига чекланган, таълим дастурига асосланган, таълим сиёсатини ва ғоясини юзага чиқарадиган маҳаллий мадрасаларга рухсат берилади. Шу шарт биланки, таълим ўқувчилар ўртасида ҳам, муаллимлар ўртасида ҳам эркак ва аёллар аралаш бўлмаслиги ҳамда бирор тоифа, дин, мазҳаб, ирқ ёки рангдагилар учун хос бўлмаслиги керак.

Таълим сиёсати

173-модда

Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин ҳар бир шахснинг ҳаёт майдонида зарур билимларга эга бўлиши фарздир. Шунинг учун бошланғич ва ўрта босқичларда таълим олиш барчага мажбурийдир. Бу таълимни барчага бепул таъминлаш давлат зиммасидадир. Олий таълим ҳам имкони борича барчага бепул таъминланиши лозим.

Таълим сиёсати

174-модда

Давлат фиқҳ, усули фиқҳ, ҳадис, тафсир, фикр, тиббиёт, геометрия, кимё, ихтиро, кашфиётлар ва бошқа илм-маориф соҳаларида изланишни давом эттиришни хоҳловчиларга имконият яратиб бериш учун мадраса ва университетлардан ташқарида кутубхоналар, лабораториялар ва бошқа маърифат воситаларини муҳайё қилади. Токи уммат орасида кўп миқдорда мужтаҳидлар, ихтирочилар ва ижодкорлар етишиб чиқсин.

Таълим сиёсати

175-модда

Барча босқичларда таълим учун муаллифлик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш ман этилади. Ҳеч ким - хоҳ муаллиф, хоҳ бошқа бўлсин - босиб нашр қилинган китобини босиш ва нашр қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бироқ, ўзида ҳали босилмаган ва нашр қилинмаган фикрлар бўлса, бу фикрларни бошқаларга бериб, эвазига ҳақ олиши - таълим учун ҳақ олиш жоиз бўлгани каби - жоиздир.

Таълим сиёсати

Юқорига
Юқорига
Юқорига