Ислом ақидаси давлатнинг асосидир, яъни унинг таркибида, жиҳози, муҳосаба қилиниши ёки унга тааллуқли барча ишларда бирор нарсанинг вужудга келиши учун фақат Ислом ақидаси асос қилинади. Бир вақтнинг ўзида Ислом ақидаси дустур ва шаръий қонуларнинг ҳам асосидир, яъни бу иккисининг ҳар қайсисига алоқадор бирор нарсанинг мавжуд бўлишига фақат Ислом ақидасидан келиб чиқсагина рухсат берилади.
Ислом ҳукмлари татбиқ қилинадиган ва хавфсизлиги Ислом билан бўлган юрт Ислом диёри (Дорул-Ислом)дир. Куфр тузумлари татбиқ қилинадиган ёки хавфсизлиги Ислом билан бўлмаган юрт куфр диёри (дорул-куфр)дир.
Халифа муайян шаръий ҳукмларни табанний қилиб, уларни дустур ва қонунлар сифатида йўлга қўяди. Агар халифа бирор шаръий ҳукмни жорий этса, фақат шу ҳукм амал қилиниши вожиб бўлган шаръий ҳукмга айланади. Шу вақтда бу ҳукм ҳар бир фуқаро учун зоҳирда ҳам, ботинда ҳам итоат қилиш вожиб бўлган амалдаги қонун бўлиб қолади.
Халифа закот ва жиҳоддан бошқа ибодатларда бирор муайян шаръий ҳукмни табанний қилмайди. Ислом ақидасига тааллуқли фикрларда ҳам ўзича ҳеч нарсани жорий этмайди.
Исломий тобеиятга эга бўлган (яъни Исломий Давлат фуқароси бўлган) барча одамлар шаръий ҳуқуқ ва бўрчлардан баҳраманд бўладилар.
Давлат фуқаролар ўртасида ҳокимият, қазо, иш бошқариш ёки шу каби соҳаларда айирмачиликка йўл қўйиши жоиз эмас. Балки ирқи, дини, ранги ва миллатидан қатъий назар барчага бир хил назар билан қарамоғи вожибдир.
Давлат - хоҳ мусулмон, хоҳ ғайримусулмон бўлсин - исломий тобеиятга эга барча инсонларга Ислом шариатини қуйидаги тарзда жорий этади:
а) Мусулмонларга барча Ислом аҳкомларини ҳеч бир истисносиз ижро қилади.
б) Ғайримусулмонларга ўз эътиқод ва ибодатларида умумий низомга мувофиқ амал қилишга рухсат беради.
в) Исломдан қайтган муртадларга - ўзлари муртад бўлсалар - муртад ҳукми татбиқ қилинади. Агар муртадларнинг фарзандлари бўлиб, ғайримусулмон ҳолда туғилган бўлсалар - мушрик ёки аҳли китоб эканликларига қараб - ғайримусулмонлардек муомала қилинадилар.
г) Ғайримусулмонларга озиқ-овқат ва либосларга тааллуқли бўлган ишларда - шариат аҳкомлари ижозат берган доирада - ўз динларига мувофиқ муомала қилинади.
д) Турмуш қуриш ва ажралиш муносабатлари ғайримусулмонлар ўртасида уларнинг ўз динлари бўйича ажрим қилинади. Улар билан мусулмонлар ўртасидаги муносабатлар эса Ислом аҳкомлари бўйича ҳукм этилади.
е) Давлат булардан бошқа шаръий ҳукмларни ва муомалот, уқубот (жазо чоралари), баййинот (жиноятни исбот қилиш ҳужжатлари), бошқарув ва иқтисод низомлари ва бошқаларга оид бўлган Ислом шариатининг ҳамма ишларини барчага - мусулмон ва ғайримусулмонларга - бирдек ижро қилади. Шунингдек, юқоридаги ҳукмларни раийятнинг ҳар бир шахсига ижро қилганидек, муоҳидлар, мустаъминлар ва Ислом ҳокимиятига бўйсунувчиларнинг ҳар бирига ҳам қўллайди. Фақат дипломатик дахлсизликка эга бўлган ваколатхона ходимлари, консуллар, элчилар ва шу кабилар бундан мустасно.
Араб тили Ислом тилидир. Давлатда фақат мана шу тил татбиқ этилади.
Ижтиҳод фарзи кифоядир. Ижтиҳоднинг барча шартларини бажара олган ҳар бир мусулмон ижтиҳод қилиш ҳуқуқига эгадир.
Барча мусулмонлар Ислом масъулиятини ўз зиммаларига оладилар. Исломда алоҳида «дин кишилари» йўқ. Давлатнинг вазифаси эса мусулмонлар орасида алоҳида «дин кишилари» мавжудлигини ифодалайдиган ҳар қандай ҳолатларни ман қилишдир.
Ислом даъватини ёйиш Давлатнинг асосий вазифаси.
Китоб, Суннат, саҳобалар ижмоси ва қиёс - фақат шуларгина шаръий аҳкомлар учун эътиборли далилдир.
Аслида ҳар бир шахс бегуноҳдир. Ҳеч ким маҳкаманинг ҳукмисиз жазоланмайди. Бирор шахсни қийноққа солиш мутлақо жоиз эмас. Бу ишни қилган ҳар қандай инсон жазоланади.
Амаллардаги асос шаръий ҳукмга чекланишдир. Бинобарин, ҳукмни билмай туриб бирор иш амалга оширилмайди. Нарсалардаги асос эса, агар ҳаром қилинганлигига далил келмаган бўлса, мубоҳликдир.
Ҳаромга олиб борувчи восита - агар ҳаромга олиб бориши эҳтимоли аниқ бўлса - ҳаром бўлади. Агар ҳаромга олиб боради деб гумонсиралса - ҳаром эмас.