Мусулмонларнинг раъйини ифодалайдиган ва халифа мурожаат қиладиган шахслар Уммат мажлисини ташкил этадилар. Ғайримусулмонлар ҳам ҳокимларнинг зулми ёки Ислом аҳкомларининг нотўғри татбиқ этилаётганидан шикоят қилиш учун Уммат мажлиси таркибида бўлишлари мумкин.
Уммат мажлиси аъзолари сайлов йўли билан сайланади.
Ислом Давлатининг фуқароси бўлган ҳар бир шахс - эркак ёки аёл, мусулмон ёки ғайримусулмон бўлишидан қатъий назар - балоғат ёшига етган ва ақлан соғлом бўлса Уммат мажлисига аъзо бўлиш ҳуқуқига эга. Лекин ғайримусулмоннинг аъзолик ҳуқуқи ҳокимлар зулмидан ёки Ислом аҳкомларининг нотўғри татбиқ этилаётганидан шикоят қилиш билан чекланади.
Шўро (кенгаш) ва машварат умуман раъй олишни англатади. У қонунчилик, таърифлар, турли кашфиётлар каби фикрий ишлар ва илм-фан ишларида мажбурий эмас. Амалий ишларда ва машваратга алоқадор бўлмаган ишларда халифа машварат сўраганда унинг татбиқи мажбурий бўлиб қолади.
Шўро фақат мусулмонларнинг ҳуқуқи бўлиб, ғайримусулмонлар бундан маҳрум. Аммо ўз раъйини билдириш раийятнинг мусулмон ёки ғайримусулмон бўлган барча шахслар учун жоиздир.
Шўро тарафидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган масалалар хусусида халифа машварат сўраганда - тўғри ёки нотўғри бўлишидан қатъий назар - кўпчиликнинг раъйи олинади. Шўро мавзуига кирадиган ўзга масалаларда - кўпчилик ёки озчиликдан қатъий назар - тўғри раъй олинади.
Уммат мажлиси қуйидаги беш ҳуқуққа эга:
Биринчиси:
а) Машварат сўзи ифодалайдиган маънога дахлдор эмас ишларнинг барчасида халифа машварат сўраб, унга машварат берилганда, масалан, ҳокимият, таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисод, тижорат, саноат, зироат ва бошқа соҳалар каби, Уммат мажлисининг раъйини олиш мажбурийдир.
б) Машварат сўзи ифодалайдиган маънога дахлдор бўлган бошқа ишларда ва ташқи сиёсат, молия, ҳарбий ва техника соҳаларида халифа мажлисдан шу соҳаларда машварат сўраб, унинг раъйидан воқиф бўлиш учун мурожаат қилиши мумкин, аммо мажлиснинг раъйини олиши мажбурий эмас.
Иккинчиси:
Халифа табанний қилмоқчи бўлган аҳком ва қонунларни Уммат мажлисига ҳавола қилади. Мажлиснинг мусулмон аъзолари бу аҳкомларни муҳокама қилиб, ўз фикрларини билдиришга ҳақлидирлар. Лекин уларнинг раъйини олиш мажбурий эмас.
Учинчиси:
Уммат мажлиси давлатда амалда содир бўлаётган - ички ёки ташқи ишлар, молия, ҳарбий ва бошқа соҳалардаги - барча ишларни муҳосаба қилиш ҳуқуқига эга. Унинг раъйи кўпчиликнинг раъйи олиниши лозим бўлган ишларда мажбурийдир, кўпчиликнинг раъйи олиниши лозим бўлмаган ишларда эса мажбурий эмас.
Агар Уммат мажлиси халифа билан шаръий жиҳатдан бирор амалга ошган масала устида келишолмай қолса, бу ишнинг шаръийлиги ёки шаръий эмаслиги хусусида Мазолим маҳкамасининг раъйига мурожаат қилинади ва ушбу маҳкаманинг раъйи мажбурий бўлади.
Тўртинчиси:
Уммат мажлиси муовинлар, волийлар ва омиллардан норозилик изҳор қилишга ҳақлидир. Бу ишда унинг раъйини олиш мажбурийдир. Халифа устидан норозилик билдирилганларни дарҳол четлатиши вожибдир.
Бешинчиси:
Уммат мажлисининг мусулмон аъзолари халифаликка номзодларни белгилаш ҳуқуқига эгадирлар. Бу ишда уларнинг раъйини олиш мажбурийдир. Улар тавсия этмаган бошқа номзодлар қабул қилинмайди.